Туркия шимоли-ғарбидаги Чанаққалъа вилоятида 5,3 балл магнитудали такрорий ер силкиниши рўй берди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.

Ер қимирлаши маҳаллий вақт билан 13.58да содир бўлган. Вайроналар ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Аввалроқ Европа Ўрта ер денгизи сейсмология маркази Туркиянинг ғарбий қирғоқларида 5,2 магнитудали ер силкиниши рўй бергани ҳақида хабар берганди. Унинг ўчоғи Айвожиқ шаҳридан 26 километр ғарбда ва Измир шаҳридан 156 километр шимоли-ғарбда бўлган. 

Хабар қилинишича, Айвожиқ шаҳри ер силкинишидан айниқса кўпроқ жабрланган, у ерда бир неча иншоот қулаб тушди ҳамда тўрт инсон жароҳат олди. Шаҳарга фавқулодда вазиятлар бўйича бошқарма ходимлари етиб келган, қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.