Самарқанд, Жиззах, Қарши ва Термиз шаҳарларида кўрсатилаётган телекоммуникация хизматлари (уй телефони, интернет) бўйича ҳал этилмаган масалалар/муаммолар, ариза, шикоят ёки таклифларни билдиришнинг янги имконияти тақдим этилди. Ушбу хизматларни кўрсатувчи Uzbektelecom international қўшма корхонаси бош директорининг виртуал қабулхонаси ишга тушди.

Мурожаатларни юбориш уч хил усулда:

1. http://m.spuzi.uz/ интернет манзили орқали виртуал қабулхонага;

2. “Чақириқларни қайта ишлаш  ягона маркази”нинг 1084 ва “Марказий таъмирлаш бюроси”нинг 1086 қисқа рақамлари орқали;

3. uzi@intal.uz электрон почта манзили орқали йўлга қўйилган.