6 февраль куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон велосипед спорти федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Тадбир давомида федерация раиси этиб сайланган Танзила Норбоева сўзга чиқиб, 2013-2016 йиллар давомида Федерация ижрочилари томонидан йўлга қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш, шунингдек бажарилиши лозим бўлган муҳим вазифалар, истиқболли режалар хусусида тўхталиб ўтди. 

У спортнинг ушбу турини Ўзбекистонда янада ривожлантириш, ёшлар орасида оммавийлигини ошириш масалаларига алоҳида урғу берган.

Шунингдек, зудлик билан Ўзбекистон терма жамоаси таркибини қайтадан шакллантириш, бунинг учун аввало бутун республика бўйлаб селекция ишларини кучайтириш, ўқув-машғулот йиғинларига ёш иқтидорли ва малакали мураббийларни жалб этиш, жоиз бўлса хорижлик мутахассисларни маслаҳатчи сифатида таклиф этиш, велоклубларни ташкил этиш ва албатта Японияда бўлиб ўтадиган навбатдаги Токио-2020 Олимпия ўйинларига лицензияларни қўлга киритиш устивор вазифалар деб белгиланди.