Ҳолливудлик актёр Жонни Депп “Кариб денгизи қароқчилари: Ўликлар эртак сўйламайди” янги фильмининг трейлерида пайдо бўлди. Ролик Америка миллий футбол лигаси мавсуми финал учрашуви – Супербоул вақтида кўрсатилган. У, шунингдек, Disney Movie Trailers’нинг YouTube’даги саҳифасида ҳам тақдим этилди.

Депп яна капитан Жек Чумчуқ тимсолида пайдо бўлади. У етакчиси капитан Салазар (Хавьер Бардем) бўлган арвоҳ-қароқчиларга қарши курашади. Трейлерда воқеалар ривожи Жонни Кэшнинг Ain't No Grave қўшиғи садолари остида юз беради. 

Картинада, шунингдек, Жеффри Раш, Орландо Блум, Кая Скоделарио, Стивен Грэм, Брентон Туэйтслар роль ижро этган.

Фильм Америкада 2017 йилнинг 26 май куни кенг омма эътиборига ҳавола этилади.