АҚШ миллий хавфсизлик вазири Жон Келли 7 февралда АҚШ ҳукумати Мексика билан чегарада девор қуришни режалаштиришга киришганини маълум қилди.  

"Мавжуд қонунларга кўра, ички хавфсизлик вазирлиги жанубий чегарадаги деворни режалаштириш, лойиҳалаш ва қуриш учун барча зарурий чораларни зудлик билан кўради", деб айтган Келли АҚШ конгресси вакиллар палатасининг тегишли қўмитасидаги йиғилишда.

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШни ноқонуний иммиграциядан ҳимоя қилиш учун Мексика билан чегарада девор қуришини айтган. Трампнинг айтишича, девор учун мексикаликлар ҳақ тўлайди. Бироқ Мексика ҳукумати бунга жавобан, ҳеч қандай вазиятда буни қилмаслигини таъкидлаган.