Сурия президенти Башар Асад АҚШ ва Россия ҳамкорлиги бутун жаҳонга, шу жумладан, Сурияга ҳам фойда келтириши ҳақида маълум қилди.

«Биз Трамп томонидан сайловолди кампанияси вақтида террорчилик, айниқса, ИШИД билан кураш устувор вазифа бўлиши ҳақида кўплаб ваъда берилганига гувоҳ бўлдик. Биз буни олти йил давомида амалга ошириш борасида таклиф билдиргандик», - дея Асаднинг сўзларидан иқтибос келтиради SANA.

Шу билан бир қаторда, унинг таъкидлашича, қандайдир аниқ режалар ҳалигача қабул қилинмаган.

«Гап АҚШ ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик ҳақида бориши мумкин. Биз бу бутун дунё, шу жумладан, Сурия учун фойдали бўлади, деган фикрдамиз», - дея қўшимча қилиб ўтган Сурия етакчиси.