Американинг Цинциннати шаҳрида ҳайвонот боғи ишчилари бегемотча Фионанинг илк қадамларини видеотасвирга туширишди. У январь ойи охирида дунёга келди ва ижтимоий тармоқ юлдузига айланишга улгурди. 

Ҳайвонот боғининг расмий аккаунтида таъкидланишича, Фиона муддатидан олти ҳафта аввал туғилган, шу боис у алоҳида парваришга муҳтож. Ветеринарлар унга куну тун ғамхўрлик қилишмоқда. 

Фионанинг аҳволи аста-секинлик билан яхшиланмоқда, у кўпроқ озиқланиб, вазн тўплай бошлади. 

Цинциннати ҳайвонот боғи аккаунти фолловерлари унинг муваффақиятларини фаол кузатиб боришмоқда.