Британия парламентининг жамоалар палатаси спикери уч ходими хизмат формаси ўзгариши ҳақида маълум қилди. Улар йиғилишларда конституция талаблари бажарилишини кузатиб туришади. Эндиликда улар 300 йил аввал амалга кирилган хизмат ясама сочларини ва крахмалланган ёқаларни кийиб юришга мажбур эмаслар. Бу ҳақда Би-би-си хабар берди. 

Парламент қуйи палатаси раиси Жон Беркоунинг сўзларига кўра, давлат хизматчилари формаси ўзгаришига “уларнинг ҳайратга солувчи ташқи қиёфаси” сабаб бўлган. Беркоу илк бор жамоалар палатаси спикери бўлган 2009 йилда ясама сочдан воз кечди.

Унинг қўшимча қилишича, бир қадар енгилликларга қарамай, клерклар барибир узун ҳакамлик мантияларини кийиб юришади – бу улар қонунни ва парламент тартиб-қоидаларини чуқур билишларидан дарак бериб туради. Улар шунингдек парламент чақирувининг очилиш маросимида анъанавий кийимни киядилар.

The Telegraph нашрининг таъкидлашича, депутат Жейкоб Риз-Могг спикер томонидан таклиф этилган янгиликни қоралаб, уни “разил модернистлар кун тартиби” деб атаган. Риз-Могг шунингдек ясама сочлар туфайли бошлар қичиши ҳақидаги баёнотни ҳам ёлғон деган.

Мансабдорлар ясама сочлар жиддий инсонлар образини яратгани ҳақидаги фикрларга қўшилганлар. Уларнинг таъкидлашича, палата келиб чиқиши ҳар хил бўлган кишиларни жалб қилишга ҳаракат қилмоқда, бироқ ўзи ҳамон эскича кўринишга эга. Шунинг учун клерклар спикер қарорига қаршилик билдиришмади ва 18-асрда амалга киритилган ясама сочлардан воз кечишди.

Британия парламенти кўплаб анъаналари билан машҳур. Улардан бири овоз бериш йўлакларидир. Депутатлар қандайдир қонун лойиҳасини қабул қилишда ўрниларидан туриб, “ҳа” ва “йўқ” жавобини билдирувчи икки йўлак бўйлаб юришади. Шу тариқа йўлак бўйлаб келган инсонларга сонига кўра натижа ҳисоблаб чиқилади.