Буюк Британияда лабрадор-ретриверда яшил юнгли кучук туғилди, деб хабар берди Daily Mail.

Ноодатий жонивор эгаларининг сўзига кўра, ит жуда ҳам кўк рангда туғилган. Улар аввалига жонивор қора рангли деб ўйлашди, бироқ кейинчалик юнгнинг ранги яшил эканини пайқашган.

"Биз ҳайратга тушдик ва "яшил итлар бўлмайди" деб бир-биримиз билан баҳслашдик", - дея айтиб ўтди жонивор эгаси Элани Купер. Итнинг онаси жигар рангда.

Daily Mail’нинг ёзишича, ғайритабиий ранг ит йўлдошида биливердин моддасининг кўплиги билан боғлиқ. У гемоглобин парчаланишидаги оралиқ модда ҳисобланади. Хабарларга кўра, яшил ранг бир неча ҳафтадан сўнг ювилиб кетади.

Кучукни "Шрек" мультфильмидаги қаҳрамон шарафига Фифи деб аташди. Эгалари уни сотиб юборишни мўлжалламоқда.