АҚШнинг Чикаго шаҳридаги Шедда аквариумида тутқинликда яшаган дунёдаги энг қари балиқ - австралия барамундиси ўлди. Жонивор сўнгги пайтда овқатдан бош тортиб, унда турли хасталиклар юзага келган. Натижада балиқни ўлдириш ҳақида қарор қабул қилинди.

Барамундининг узунлиги 1,2 метр бўлиб, вазни – 11,3 килограммга тенг бўлган. У Чикагога Сидней аквариумидан 1933 йилда олиб келинган. Ўтган вақт давомида балиқни кўриш учун 104 миллион киши келган. Барамунди 90 ёшдан ошганди.