Citroen компанияси C-Aircross ихчам кроссоверини тақдим этди. Унда эшиклар турли томонларга очилади. Nissan Juke’га рақобатчи бўлиши кутилаётган йўлтанламас премьераси Женевада март ойидаги моторшоуда бўлиб ўтади.

Машинанинг узунлиги 4,15 метр, кенглиги – 1,74 метр, баландлиги эса – 1,63 метрни ташкил этади. Автомобиль орқа кўриниш кўзгулари ўрнига камералар ва салон кўзгуси ортида видеоқайд этиш ускунаси билан жиҳозланган. У ҳайдовчи буйруғига кўра суратларни олиши ва уларни ижтимоий тармоқларга жойлаштириши мумкин.

Салон рул чамбараги орқасида чиқувчи ойнали дисплей ўрнатилган бўлса, марказий консолда – 12 дюймли мультимедия тизими экранига эга. У 3D-хариталарга эга навигация тизими ва интернетга кириши мумкин.

Бундан ташқари, орқа ва олд бош қўйиш жойларида махсус динамиклар ҳамда микрофонлар ўрнатилди, улар салонда ажойиб товушни тақдим этади. “Ситроен”да айтишларича, бу йўловчиларга бир-бирлари билан суҳбатлашиш ёки бир-бирларига ҳалал бермаган ҳолда ўз ишлари билан шуғулланиш имконини беради.

C-Aircross’да Grip Control тизими ўрнатилган. У барқарорлаштириш тизими алгоритмларини яхшилайди.

Тахминларга кўра, бу автомобиль жорий йилнинг охиридаёқ серияли ишлаб чиқарилиши мумкин.