«Реал» ортидан «Барселона» ҳам «Манчестер Сити» жамоаси ҳужумчиси Серхио Агуэрони трансфер қилиш учун ҳаракат бошлади.

Marca нашри хабарига кўра, аргентиналик бу ҳужумчи жамоасининг асосий таркибидаги ўрнини йўқотгач, испан грандларининг эътибори унга қаратилди. «Реал» анча вақтлардан буён ушбу футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилиб келади, аммо каталонияликлар клуби етакчиси Лионель Месси ҳам ўз дўсти билан бир жамоада ўйнашни истайди.

Бундан аввалроқ Агуэро мавсум охирига қадар «Манчестер Сити»га ёрдам беришда давом этишини, ёзда эса келажаги бўйича қарор қабул қилишини айтганди. Ушбу 28 ёшли футболчининг «Манчестер Сити» билан шартномаси муддати 2019 йилга қадар. Жорий мавсумда у АПЛнинг 18 ўйинида майдонга тушиб, 11 гол урган (3таси пенальтидан).

Бундан олдинроқ ушбу ҳужумчига «ПСЖ» ва «Челси» ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.