Франция собиқ президенти Николя Саркози 2012 йилги сайловолди кампаниясини ноқонуний равишда молиялаштирганликда гумон қилиниб, суд олдида жавоб бериши мумкин. Бу ҳақда Reuters ўз манбасига асосан хабар берди.

Таъкидланишича, 2012 йилги сайловолди кампанияси молиялаштириш билан боғлиқ “Бигмалион” иши бўйича яна 13 нафар инсон айбланмоқда.

Суд жараёнини бошлаш ҳақидаги қарор Франциядаги президентлик сайловлари арафасида сиёсатчилар молиявий активларини текширишлар сони ортиб бораётганлигини фонида қабул қилинган.