Хитойнинг Гуандун вилоятида истиқомат қилувчи аёл 16 йил мобайнида криоконсервация (музлатилган) ҳолатида бўлган эмбриондан соғлом чақалоқни дунёга келтирди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси (CCTV) хабар қилмоқда.

46 яшар аёл февраль ойи бошида Гуанчжоу шаҳридаги Сунь Ятсен университети клиникасида фарзандини дунёга келтирган. Ўғил чақалоқ соғлом экани таъкидланмоқда. 

Хабарларга кўра, бола 2000 йилда музлатилган ҳомиладан дунёга келган. Аёл 2016 йилда ЭКУ (экстракорпорал уруғлантириш) жараёнидан ўтказилган ва ҳомиладор бўлган. 

Таъкидланишича, аёлнинг 2000 йилда туғилган биринчи ўғли ҳам ЭКУ усулида дунёга келган.