Хитойнинг Шэньси вилоятида яшовчи эркак томдан сакрамоқчи бўлган хотинини сочларидан ушлаб қолиб, қутқариб олди. Бу ҳақда South China Morning Post газетаси маҳаллий ОАВга асосан хабар берди.

Ҳодиса Шицюань аҳоли пунктида ўтган якшанба куни юз берган. Аёл эри билан жанжал пайтида бино томига чиқиб, тахминан 20 метр баландликдан сакрамоқчи бўлган. Бироқ эркак унинг сочларидан ушлаб қолиб, бундай ҳолатда тахминан уч дақиқа ушлаб турди, сўнг томга полициячилар чиқиб, уларга ёрдам беришган. 

South China Morning Post газетаси томонидан тақдим этилган видеода эркак сўнгги қаватдаги ойна панжарасида туриб, рафиқасининг сочидан ушлаб тургани тасвирланган. Полициячилардан бири томга чиқиб, аёлнинг кийимини ушлаган ҳамда унинг эрига ёрдам берган. Бу вақтда полициячининг ҳамкасблари уни ушлаб туришган.