Хитой валюта захиралари миқдори 12,3 миллиард долларгача камайиб, 2,998 триллион АҚШ долларини ташкил этди. Хитой халқ банки томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, бу кўрсаткич етти ойдан бери тушиб бормоқда ҳамда 2011 йилнинг февралидан бери илк бор 3 триллиондан камга тушиб кетган.

Январь охирида олтин захиралари пул нисбатида 3,39 миллиард долларга ўсиб, 71,29 миллиард долларни ташкил этди.

Хитой валюта захиралари сўнгги ўн йил давомида маҳаллий маҳсулотларнинг экспорти туфайли тинмай ошиб борди. 2014 йилдан бошлаб захиралар ҳажми хорижда хитой маҳсулотларига бўлган талабнинг тушиши туфайли пасая бошлади. Бунга, шунингдек, мамлакат иқтисодиёти ўсишининг секинлашиши ва халқаро молия бозоридаги ўзгаришлар сабаб бўлди.

2015 йилда Хитой валюта захиралари 513 миллиард долларга тушиб кетган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 320 миллиард долларни ташкил қилди.