«Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибраҳимович АПЛнинг 24-турида «Лестер»га қарши ғалабали учрашувдан кейин мухбирларнинг саволларига жавоб қайтарди.

«Менда мақсад бор, аммо бу мақсадимни сизларга айтмоқчи эмасман. Бу фикр бошимда яшаб турсин, ҳали мақсадимга етишганим йўқку», деди футболчи.

«Гап нима ҳақда?» – дея сўраган журналистлардан бири.

«Барчаси оддий: Мен ҳар мавсумда қилишни истайдиган иш. Бу, бир томондан янги чўққи эмас, аммо мен учун муҳим аҳамиятга эга. Ҳозир мен имкониятларим етганича уддалаяпман. Бунда менга жамоадошларим ёрдам беришмоқда», дея жавоб қайтарган Ибраҳимович.

Швециялик ҳужумчи Англия чемпионатига келишига танқидий назар билан қараган экспертларни эслаб ўтган. Кўпчилик бу машҳур ва шу билан бирга фаолиятининг охирги босқичига ўтган бу футболчи Премьер-лиганинг шиддатига жавоб бера олмаслигини тахмин қилганди.

«Биламан, Англия Ибраҳимович 20 гол ура олмаслиги ҳақида гапирган одамлар билан тўла. Аммо бу мени ташвишга солмайди. Мен ҳозиргача 20 гол уриб бўлдим ва 7та голга пас бердим. Ўтган мавсумда бу натижани қайд этишим осон эди, аммо ҳозир ҳаммаси бошқача», дейди швециялик ҳужумчи.

Бу футболчи ўзи учун АПЛ тўпурари бўлиш ёки жамоасига ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам беришдан қайси бири муҳимроқлиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берган.

Айни вақтда АПЛнинг энг яхши тўпурари «Эвертон» ҳужумчиси Ромелу Лукаку бўлиб турибди, у Ибраҳимовичдан 12 ёш кичик. У 16та гол урган. Иккинчи, учинчи ва тўртинчи ўринларни Златан Диего Коста («Челси») ва Алексис Санчес «Арсенал» билан 15тадан гол урган ҳолда бўлишиб турибди.

«Биласизми, менга ҳар куни нима  мотивация беради. Танқидлар ва  чемпионатдаги пойга. Менга АПЛдаги муҳит жуда ёқади, мен бу лигадалигимдан баҳра олишда давом этишни истайман. Қандай иштирок этишимиздан қатъи назар. Менинг биринчи галдаги мақсадим –  «Манчестер Юнайтед»га ғалаба қозониш учун ёрдам бериш. Мен барча жамоадошларим қатори бу мақсад йўлида бор имкониятимни ишга соламан. Буни ўзингиз ҳам ҳам кўриб турибсиз.

Ҳозирда мақсадимиз аниқ: кучли тўртликка кириш ва Чемпионлар лигасига йўлланма олиш», дейди футболчи.

Кўплаб экспертлар мавсум чемпиони «Челси» бўлишини тахмин қилишмоқда. Златан эса ўз жамоаси чемпионлик пойгасида бурилиш ясашига ишонч билдирди.

«Биз бор диққатимизни еврокубокка йўлланма олиш учун қаратамиз. Албатта, жамоамиз чемпионликка эришиши қийинлашиб кетди, аммо биз таслим бўлмоқчи эмасмиз. «Лестер» устидан ғалабадан кейин биз катта овга чиқдик. Ҳа, биз учун охирги ойлар қийин кечди, аммо энди барчаси ортда қолди.

Менинг назаримда, «Юнайтед»да фақат бир рақиб бор – бу унинг ўзи. Агар биз ўз ўйинларимизни ютганимизда, чемпионатда умумий вазият бошқача бўлган бўларди. Аммо ҳозирги вазият ҳам қўрқинчли эмас. Ҳозирда рақибларимиз хато қилишини кутамиз», – деган Ибраҳимович.

Айни вақтда «қизил иблислар» жамоаси 45 очко билан турнир жадвалида олтинчи ўринда, пешқадам «Челси»дан 14 очкога ортда қолган ҳолда бормоқда.