Собиқ АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон Дональд Трампнинг инаугурациясидан кейин биринчи баёнот билан чиқди. The Guardian шу ҳақида хабар берди

У хотин-қизларнинг муаммоларига йўналтирилган Makers конференциясидан видеомурожаат йўллади. Мазкур анжуман шу ҳафтада Калифорнияда ўтказилмоқда. 

Видеода Клинтон "барча чақириқларга қарамай", аввалгидек "келажак аёлларники" деб ҳисоблашини айтган.  

"Биз АҚШ ва бутун дунёдаги миллионлаб аёлларни бирлаштирувчи "Аёллар марши"нинг жўшқин энергиясини кўрдик". 

Клинтон барча аёлларни ўз келажаги учун курашишга ва кучли бўлишга чорлади. 

Расмий маълумотларга кўра, Дональд Трампга қарши акцияларда 1 миллиондан ортиқ америкалик қатнашган. Дастлаб норозилик акцияларида ярим миллион кишининг иштироки ҳақида ахабар берилганди, АҚШнинг янги президенти инаугурацияси эртасига "Аёллар марши"га чиқишди. 

Нафақат Америка шаҳарлари, балки Европа ва Осиёда бўлиб ўтган маршларда аёллар билан бирга эркаклар ҳам иштирок этган.