Сарвар Ашуров «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгаши раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳаракат расмий сайтида маълум қилинган.

У «Камолот»нинг аввалги раҳбари, январь ойи охирида Президент Девони ёшлар масалалари сектори раҳбари этиб тайинланган Баҳодир Ғаниевнинг ўрнини эгаллади.

1982 йилда туғилган Сарвар Ашуров — Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент молия институти битирувчиси ҳисобланади. 2013 йилдан «Камолот» раиси ўринбосари ва «Камалак» болалар ташкилоти раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.