Канадалик судья олти нафар фарзандининг танасини шкафда сақлаган аёлга айблов қўйди. DailySabah шу ҳақида хабар берди. 

Шу ҳафтада 43 ёшни қаршилайдиган Андреа Гисбречтга олти пункт бўйича айблов қўйилди. Унинг шкафидан бадбўй ҳид таратаётган олти гўдак танаси топилган. 

Полиция маълумотига кўра, бу 34-40 ҳафталик 5 нафар ўғил бола ва 1 қиз бола танаси бўлган. Чиқинди идишидан пластик контейнерлар, челаклар, болалар кийимлари ва ўйинчоқлар топилган. 

Бир боланинг қолдиқлари бетон орасига яширилган, бошқаси эса ювиш воситасида бўлган, уларнинг ўлими сабабини аниқлашнинг иложи йўқ эди. 

ДНК натижаларига кўра, барча гўдаклар Гисбречт ва унинг эрига тегишли бўлган.

Аёлнинг адвокатлари у қолдиқларни яширмагани, аксинча сақлаб қўймоқчи бўлганини таъкидлашган. 

Жуфтликнинг икки нафар фарзанди бор. 

Ҳар бир бола учун икки йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилиши мумкин. 

Ҳозирда Гисбречт гаров пули эвазига қўйиб юборилган ва ҳукм эълон қилинишини кутмоқда. 

Аёлнинг яқин дугонаси унинг фақат икки фарзандига ҳомиладорлигини билгани ҳақида маълум қилган.