Осиё Чемпионлар лигаси мусобақасининг сўнгги саралаш босқичида Саудия Арабистонининг «Ал-Фатҳ» клубига қарши сафарда ўйин ўтказган Қаршининг «Насаф»клуби мағлубиятга учради.

Ўйинда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалабага эришди ва турнирнинг гуруҳ босқичига йўл олди, қаршиликлар жамоаси мусобақа билан хайрлашди. 

Ўйиндаги ягона гол Монтейро томонидан биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқалар давом этаётган вақтда (45+2) жарима зарбасидан урилди. 

Эслатиб ўтамиз, «Насаф» ўтиш турниридаги биринчи учрашувида Баҳрайн чемпиони ҳисобланган «Ал-Ҳидд» дарвозасига жавобсиз 4 та гол урганди. 

ОЧЛ-2017, ўтиш ўйини 
«Ал-Фатҳ» - «Насаф» — 1:0
Гол: 1:0 - 45 Монтейро
«Ал-Фатҳ»: Аловайшир, Ҳазази, Ал Аммар, Булайҳи, Алдавшари, Шараҳили, Ал Мусо, Буҳаймид, Ал Ҳамад, Монтейро, Жуниор.
«Насаф»: Қувватов, Шораҳмедов, Каримов, Ғаниев, Абдураҳимов, Голбан, Аъзамов, Ҳамробеков, Сайфиев, Нарзуллаев, Черан.