Жорий йилнинг охирига қадар Қорақалпоғистон пойтахти Нукусда тиббиёт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи янги корхона ишга тушади. Бу ҳақда Kruz.uz нашри хабар бермоқда

Тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни локализациялаш дастури асосида 2017-2020 йиллар давомида Қорақалпоғистонда 4та лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Бу ҳақда Халқ депутатлари Нукус шаҳри Кенгашининг ХIII сессиясида маълум қилинди.

Шундай қилиб бу йил "Нукусмедтех" МЧЖда йилига 30 миллион дона тиббиётда қўлланиладиган бир марталик шприцлар ишлаб чиқарадиган лойиҳа ишга туширилади.