“Одноклассники” ва Mozilla десктоп учун Firefox браузерининг махсус кўринишини тақдим этишди. Браузер ижтимоий тармоқнинг асосий функциаларидан тез ва қулай фойдаланиш имконини беради. Браузернинг саҳифасидаги стандарт ойнаси виджетлар ва махсус саҳифаларга алмаштирилган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари “Одноклассники”нинг онлайн ўйинлари виджетини, алоқа учун эса аккаунт ва совғалар виджетларини ўрнатишлари мумкин. Браузер саҳифаларида “Одноклассники”нинг оммабоп бўлимларига ҳаволалар қўшилган. Бундан ташқари, ижтимоий тармоққа кирган фойдаланувчилар тезкорлик билан, яъни тугмани бир бора босиш орқали контент (маълумотлар) билан бўлишишлари мумкин. 

 «Биз учун фойдаланучиларнинг навигациядан осон ва қулай фойдаланишини таъминлаш мухимдир. Firefox браузерининг махсус талқини туфайли “Одноклассники”нинг энг муҳим бўлимлари доимо фойдаланувчилар қўл остида бўлади», деди “Одноклассники” ижтимоий тармоғи матбуот хизмати раҳбари  Анастасия Жбанова.

Сьюзан Чен, Mozilla компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича вице-президенти:

«Биз Firefox браузерининг махсус талқинини яратиш имкониятига эга бўлганимиздан хурсандмиз. Энди ижтимоий тармоқнинг асосий функцияларидан янада қулайроқ ва тезкорроқ фойдаланиш мумкин бўлади».