Минорали ўрмон Nanjing Towers (Наньцзин минораси) номини олган бўлиб, 2018 йил Хитойда қуриб битказилиши режалаштирилган. У Осиёнинг энг биринчи вертикал ўрмонига айланади. 

Италиялик архитектор Стефано Боери томонидан лойиҳалаштирилган минораларнинг бири - 656 фут ва иккинчиси эса 354 фут баландликда бўлади. Улар орасида эса 1000дан ортиқ дарахт, 23 маҳаллий турдаги 2500га яқин бута жойлаштирилади. Энг баланд минорада офис, музей, яшил архитектура мактаби ва томда эса клуб қурилади. Иккинчи минорада 247 хонали Hyatt меҳмонхонаси ва бинонинг энг устки қисмида бассейн жойлашади. 

Балконлар эса меҳмонларга маҳаллий  биохилма-хилликни тиклашга йўналтирилган ажойиб манзарани ҳадя этади. Бу Стефано лойиҳалаштирган биринчи вертикал ўрмон эмас. Улардан бири аллақачон Миланда қад ростлаган, иккинчиси эса Швейцариянинг Лозанн шаҳрида қурилиши режалаштирилган. 

Тобора ифлосланиб бораётган дунёда мазкур яшил иншоотлар ҳақиқий тоза ҳаво нафасини олиб келади.