Норвегиялик олимлар китсимонлар туркумига мансуб сут эмизувчи ҳайвон Ziphius cavirostris ёрдамида дунё океани қанчалик ифлосланганини исботлашди. Кювье кити денгиздаги саёзликка чиқиб, инсонларнинг саъй-ҳаракатларига қарамай, сувга қайтмаган ва ҳалок бўлган. Кит ёриб кўрилганда, унинг ошқозонидан чиққан нарсалар интернет тармоғида тобора машҳурлашиб кетмоқда. Шу пайтгача унга “ёқди” тугмачасини босганлар сони 13 мингдан ошган, 600дан ортиқ одам изоҳ қолдирган.

Айтиш жоизки, денгиз ва океанларнинг турли хил чиқиндилар билан ифлосланганлиги замонавий муаммолардан бири ҳисобланади. БМТ маълумотига кўра, йирик сув ҳавзаларига йилига тонналаб пластик чиқиндилар ташланади. 

Олим Терье Лислеванднинг қайд этишича, ҳозирда одамлар сув ҳавзаларини улкан чиқинди қопи сифатида баҳолашмоқда. Фойдаланувчилар суратни тарқатиш билан инсонлар эътиборини кеч бўлмасдан ва фожиага айланмасдан аввалроқ ушбу муаммога қаратишни хоҳлашган.