Россия президенти Владимир Путин террорчиликка қарши курашда иштирок этган ва мамлакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус функцияларни бажарган ҳарбийларга судьялар ва ҳуқуқ-тартибот муассасалари ва назорат органлари мансабдор шахсларига ўрнатилган ҳимоя даражасини ўрнатувчи федерал қонунни имзолади.

Ҳужжатга кўра, "Судьялар, ҳуқуқ-тартибот муассасалари ва назорат органлари мансабдор шахсларининг давлат ҳимояси тўғрисида"ги қонун ҳимояланувчи шахсларнинг янги тоифаси (махсус операцияларда бевосита иштирок этган ёки Россия хавфсизлигини таъминлаш бўйича махсус функцияларни бажарган Россия ташқи разведкаси ҳарбийлари) билан тўлдирилди. 

Қонун шунингдек давлат ҳимоясига лойиқ шахслар, террорчиликка қарши курашда иштирок этган ва жиноятчилар ҳаракатларининг олдини олишда иштирок этган полиция ҳарбийларига ҳам тааллуқлидир.