Самарқанд шаҳридаги Сиёб бозори ҳудудида 2 автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги «Samarkand&Самаркандци» гуруҳида хабар берилган.

Автомобиллар нима учун ёнгани маълум эмас.

Тармоққа жойлаштирилган фотосуратда иккита Нексия автомобили ёнганини кўриш мумкин. Ҳар икки автомобил қисман ёнган.