Остонада Суриядаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича учрашув февраль ойи ўрталарида бўлиб ўтади, деб хабар берди Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдраҳманов.

"Албатта (учрашув Остонада бўлиб ўтади – таҳ.)", - деди у журналистларга.

Унинг таъкидлашича, "Остона платформаси амалдаги ҳисобланади".

"Тахминан... биз февраль ўрталари ҳақида гапирмоқдамиз", - деди вазир.

Аввалроқ Россия делегациясига бошчилик қилаётган РФ қуролли кучлари бош штати тезкор бошқармаси бошлиғи ўринбосари Станислав Гажимагомедов Россия, Эрон ва Туркиянинг Сурия бўйича қўшма тезкор гуруҳининг навбатдаги учрашуви 15-16 февраль кунларига режалаштирилгани ҳақида хабар берганди.