Тожикистон бош вазири ўринбосари Азим Иброҳим пойтахт энергетикларидан аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича ишни ўзгартириш ва энергия тармоқлардаги йўқотишларни камайтиришни талаб қилди. 

Тожикистон бош вазири ўринбосари Душанбе шаҳри энергетика тармоқлари раҳбарияти ва мутахассислари билан йиғилиш ўтказган, деб хабар берди «АП» мамлакат ҳукуматига асосан.

Иброҳимнинг таъкидлашича, Тожикистон пойтахти қишки мавсумда ҳар куни мамлакатда ишлаб чиқарилаётган электр қувватининг 25 фоизидан ортиқроғини истеъмол қилади. «Электр узатиш линияларидаги кўплаб авариялар, шаҳарликларнинг тинимсиз шикоятлари пойтахт энергетиклари қишга тайёргарлик кўрмаганидан далолат беради», - дея маълум қилган бош вазир ўринбосари йиғилишда.

У, шунингдек, шаҳар энергетика тармоқларидаги катта техник йўқотишларга алоҳида тўхталган. Бош вазир ўринбосари сўзларига кўра, бу асосан электр қувватидаги ўғирликлар сабаб юз беради. Азим Иброҳим Душанбе электр тармоқлари раҳбариятидан яқин орада бундай йўқотишлар ҳажмини 13 фоизга қисқартиришни талаб қилди.