АҚШ Украинада нима бўлаётганини аниқ билмайди, аммо буни аниқлаш керак, дея баёнот берган Америка раҳбари Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.

Телеканал бошловчиси Билл О'Рейли Трампга Украинада бўлаётган воқеа-ҳодисаларнинг ўз талқинини сўзлаб берган. Унинг сўзларига кўра, Путин ва Трампнинг телефон орқали суҳбатидан сўнг, "Украина шарқидаги россияпараст кучлар зўравонликларни кучайтирган". Шундан сўнг, О'Рейли Трампга юзланиб, буни ҳақоратдек қабул қилгани ёки йўқлигига қизиққан. 

"Йўқ, қабул қилмадим, чунки биз у ерда нима бўлаётганини аниқ билмаймиз. Улар ...параст кучлар, биз аниқ билмаймиз, улар назорат қилинаяптими ёки йўқми — шунақаси ҳам бўлиб туради. Биз аниқлаймиз. Мен таажжубда қоламан агар... аммо кўрамиз", — деган Трамп.

Оқ уй маъмурияти Америка етакчисининг Украина президенти билан телефон орқали мулоқотидан сўнг маълум қилишича, Трамп Украина чегараси ҳудудида тинчликни ўрнатиш мақсадида Россия, Украина ва бошқа манфаатдор томонлар билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканини айтган.