Испания чемпионатининг 4-дивизиони вакили «Алькоркон Посуэло» клуби дарвозабони Салва «Вильянуэва дель Пардильо» (1:0) клубига қарши ўйинда жамоасига ғалаба келтирди.

Салва 80-дақиқада ўз жарима майдонидан туриб тўпни кучли зарба билан рақиб жарима майдони сари йўллади. Тўп олдинга чиқиб кетган рақиб жамоаси дарвозабони устидан ўтиб, дарвоза тўрига тушди.