20 январь куни Хитойда эфирга узатилган кўнгилочар Ace vs Ace шоуси Жеки Чан каскадёрлар жамоасининг 40 йиллик юбилейига бағишланди. Жаҳон тан олган актёр ўз ёрдамчиларининг биринчи авлоди билан кўришди. Huffington Post ушбу ҳаяжонли шоудан лавҳа тақдим этди.

Актёр экранда илк каскадёрлар жамоаси аъзолари билан боғлиқ кадрларни томоша қилиб, хотирлаётган бир пайтда улар билинтирмай Чаннинг орқа тарафига тизилиб олишди. Кутилмаганда дўстларига кўзи тушган актёр самимий кўз ёшларини тутиб тура олмади. 

"Биродарлар, сизлар билан қачондан бери кўришмабмиз. Кимлардир орамизда йўқ, бизнинг ҳам бирга бўлиш учун вақтимиз кўп эмас. Йиллар давомида ёнимда бўлганингиз учун ташаккур", - деди Чан.