Akfa топ-менежерлари ўз фаолиятларини диверсификация қилиш дастури доирасида қандолат ва макарон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни яратиш бўйича йирик лойиҳани амалга оширишга киришишди.

Маълум бўлишича, Akfa, Artel, MEDIAPARK компанияларининг 60та топ-менежеридан иборат ишчи гуруҳи ташкил этилиб, улар Ўзбекистонда қандолат ва макарон маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи фабрикаларни очиш бўйича режани амалга ошириш мақсадида бирлашган.
Айни дамда Германия, Дания, Швейцария, Австрия ва Италиядан бўлган етакчи компаниялар билан музокаралар олиб борилмоқда. Улар бу соҳалардаги энг замонавий асбоб-ускуналар билан машҳур бўлиб, бу маҳсулотнинг юқори сифатини таъминлаш ҳамда қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи дунё компаниялари билан рақобат қилиш имконини беради.

Барча асбоб-ускуналар, технологиялар Европада харид қилинади, ва бу мингдан ортиқ иш ўринларини яратиш имконини беради. У ерда бизнинг ҳамюртларимиз меҳнат қилишади ҳамда улар бу замонавий технологияларни ўзлаштириб, мамлакат ва Ўзбекистондан ташқарида сотиладиган энг юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришади.

Айни дамда Беларуснинг «Коммунарка» компанияси билан келишувга эришилган. У шоколад ва конфет маҳсулотлари ишлаб чиқаришда катта тажрибага эга бўлиб, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишда технологик кўмак беришга тайёр. Бунда барча ишлаб чиқариладиган маҳсулот фақатгина истеъмолчилар талабига жавоб берувчи табиий маҳсулотлар бўлади.

Ишчи гуруҳининг 10 нафар вакили айни дамда Европада ишламоқда ҳамда машҳур компанияларда музокаралар ва тақдимотлар ўтказмоқда. Уларнинг мақсади лойиҳани амалга оширишга шерикларни излаш ва жалб этиш, қўшма корхона яратиш ва уларнинг инвестициясини мамлакат иқтисодиётига жалб этишдан иборат.

Шу билан бир қаторда, ишлаб чиқариш дастурини яратиш, Ўзбекистон ва хориж бозорига давлатимиз иқтисодий сиёсатидаги энг устувор вазифалардан бири бўлган - импорт ўрнини босувчи юқори сифатли кенг ассортиментга эга табиий маҳсулотни олиб чиқишни 2022 йилгача 6 йил давомида амалга ошириш режалаштирилган. Илк маҳсулот эса 2018 йилнинг бошида тақдим этилади.

Янгидан ташкил этилган компания маҳсулот сифати ва режалаштирилаётган ҳажмга кўра шундай ишлаб чиқаришни яратмоқчики, у нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки МДҲ давлатлари орасидаги энг каттаси бўлади.

Шу кунларда ишчи гуруҳ томонидан режалаштирилган вазифаларни амалга ошириш доирасида республиканинг етакчи банклари билан яна ташкил этилаётган холдинг учун қулай бўлган шартларда кредит манбаларини тақдим этиш ҳамда лойиҳа босқичларини амалга ошириш учун бўлажак ҳамкорлик бўйича музокаралар олиб борилмоқда. У энг замонавий деб кўрилмоқда ва иқтисодиётимиз учун катта ривожланиш динамикасини беради.

Бир сўз билан айтганда, кучли ва тажрибали ҳамда ўта замонавий технологияларда ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш билан боғлиқ мураккаб вазифаларни бажаришга қодир бўлган жамоа жаҳон стандартлари даражасидаги қандолат ва макарон маҳсулотини ишлаб чиқариш соҳаларида ўз сўзини айтиши аниқ.

Биз уларга мамлакатимиз манфаати йўлида муваффақият ва омад тилаб қоламиз.

Реклама ҳуқуқи асосида.