Америка Қўшма Штатларининг ноиммиграция визаларига мурожаат қилиш тартибида ўзгаришлар амалга оширилди, деб хабар қилмоқда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Facebook саҳифасида. Унга кўра, 2017 йил 8 февраль санасидан эътиборан “Суҳбатсиз Мурожаат Этиш дастури” доирасида ноиммиграцион визаларга мурожаат этиш жараёнларида ўзгаришлар рўй берган. 

Саҳифада жойлаштирилган эълонда шундай дейилади:

““Суҳбатсиз Мурожаат Этиш дастури” доирасида ноиммиграцион визаларга мурожаат этиш жараёнларида ўзгаришлар рўй берди. Бугундан эътиборан, “Суҳбатсиз Мурожаат Этиш дастури” доирасида визага мурожаат этмоқчи бўлсангиз, сиз www.consulartashkent@state.gov манзилига электрон почта орқали хат ёзишингиз керак. 

Хатингизда қуйидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши шарт:
• Мурожаат этувчининг тўлиқ исм-фамилияси;
• Мурожаат этувчининг паспорт рақами ва анкетасининг тасдиқлов рақами;
• Сўнгги АҚШ визасининг амал қилиш муддати тугаган сана”.