Apple компаниясининг ҳисоботига кўра ўтган йилнинг тўртинчи чорагида Apple Watch соатларидан 6 миллион дона сотилган. 9to5Mac хабарига кўра, бу «ақлли» соатлар бозорининг 80 фоизи демакдир.

2016 йил охирида корпорация раҳбари Тим Кук Apple Watch соатлари сотилиши охирги ҳисобот даврида «барча рекордларни янгилагани» ҳақида маълум қилганди. Бу турдаги соатлар сотилишидан Apple 2,6 миллиард доллар ишлаб олганди.

Apple раҳбари «ақлли» соатлар 2016 йилда «энг оммабоп совғалардан бири»га айланганини таъкидлаганди. Кук савдолар ҳажми бўйича аниқ рақамларни келтирмаганди.

Ундан олдинроқ эса IDC тадқиқот компанияси 2016 йилнинг учинчи чорагида Apple Watch савдолари 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 71 фоизга тушиб кетиб, 1,1 миллион донани ташкил қилганини маълум қилганди.