«Атлетико» жамоаси президенти Энрике Сересо жамоанинг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманнинг ёзда «Манчестер Юнайтед» сафига йўл олиши ҳақидаги хабарларга муносабатини билдириб ўтди.

«Гризманн ва «МЮ»ми? Бу кичик жамоа. Мен одамлар имзолаган шартномаларга ишонаман. Бу Симеонега ҳам, Гризманнга ҳам тааллуқли.

Ҳар сафар Антуанни кўрганимда, уни қучоқлаб оламан. У жуда зўр футболчи. У «Атлетико»да бахтиёр, ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Мен Агуэрони аҳмоқ деганим тўғри эмас. Мен унинг кетиши аҳмоқона иш бўлгани ҳақида айтгандим. Серхио – футбол тарихидаги энг яхши футболчи. Унга омад тилайман», – дея Сересонинг сўзларини келтирган Marca.

Бундан олдинроқ мадридликлар жамоаси президенти Агуэро «Атлетико»ни аҳмоқона тарзда тарк этган ягона футболчи бўлгани, у  клубга қаҳрамон сифатида келгани, аммо клубни орқа эшикдан, қўрқа-писа тарк этгани ҳақида гапирганди.

Бундан олдинроқ «қизил иблислар» ушбу 25 ёшли футболчининг трансфери учун 100 миллион евро сарфлашга тайёрлиги, унга йилига 17,7 миллион евро маош тўламоқчилиги айтилганди.

«Мен ўзимга ким кераклигини биламан». Моуриньонинг ёз учун режалари