Бирлашган Араб Амирликларидан бўлган Jannarelly Automotive компанияси ёпилувчи томга эга бўлган Design-1 спайдерининг янги модификацияси суратини тақдим этди. У ноодатий тарзда тайёрланган – самолётдаги кабинанинг шаффоф қисмидаги чироққа ўхшаш. Том бутунлай олиб ташланиши ҳам мумкин.

Jannarelly  фирмаси спорткарни ўтган йилнинг ёзида тақдим этди. Машина 304-кучли олти цилиндрли «Ниссан»дан 3.5 двигатель билан жиҳозланган бўлиб, у олти поғонали механик узатмалар қутиси билан жуфтликда ишлайди. Моделнинг очиқ нусхаси тўрт сонияда “юзга” чиқади. Максимал тезлик эса – соатига 220 километр.

Jannarelly Design-1’нинг биринчи партияси 30 машиналик нусхада чиқарилди. Спайдер қиймати 55 минг долларга тенг.