Европага 2017 йилнинг 1 январидан 5 февралигача Ўрта ер денгизи орқали 11 мингдан кўпроқ муҳожир ва қочқин келган. Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти матбуот баёнотида айтилди.  

Ташкилот 11010 муҳожир келганини қайд қилган, улардан кўпчилиги (85 фоизи) Италияда, қолганлари эса Грецияда қўним топган. Миграция ташкилотининг маълум қилишича, бу вақт ичида 255 муҳожир йўлда ҳалок бўлган. 

Маълум қилинишича, 2016 йилнинг шу даврида (йил бошидан 35 кун ичида) Европага денгиз орқали 74,8 минг муҳожир келганди.