Жорий йилнинг 8 февраль куни Германия пойтахти Берлин шаҳрида 25-Fruit Logistica-2017 халқаро мева ва сабзавотларни етказиб бериш ҳамда савдо ярмаркаси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда «Ўзагроэкспорт» матбуот хизмати хабар берди.

Ярмарка ишлаб чиқарувчилар, улгуржи ва чакана савдо қилувчилар, сабзавот ва мевалар импорт  ва экспортчилари, шунингдек, қадоқлаш ҳамда транспорт компанияларига мўлжалланган. Жорий йилдаги тадбирда жаҳоннинг 86 давлатидан келган 3000 мингдан ортиқ экспонент иштирок этмоқда. 

Fruit Logistica-2017 халқаро ярмаркасида Ўзбекистон миллий экспозицияси «Ўзагроэкспорт» компания ва бошқа маҳаллий қайта ишловчи, ташқи савдо корхоналари билан тақдим этилади. Стендда янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулоти, консерваланган маҳсулотлар, шарбатлар, қуритилган зиравор ва сабзавотлар, қуруқ мевалар, шунингдек, шарқ ширинликлари намойиш этилади.

Fruit Logistica-2017 халқаро ярмаркаси 10 февралга қадар давом этади