Хитойлик эркак жазманидан туғилган ўғлини қонуний хотинининг қарзларини тўлаш мақсадида сотиб юборди, деб хабар бермоқда Sina портали.

Хабарга кўра, Чэнь фамилиялик 34 ёшли эркак 2012 йилда қонуний никоҳида ўғил фарзандли бўлган. Порталнинг таъкидлашича, оилада яхши бизнес юритилган. Кейинчалик эркак Цзянси вилоятидан ўзига жазман топиб, ундан 2014 йилда ўғил фарзандли бўлди.

Чэнь муаммолар туфайли ўз дўконларидан аксариятини ёпиб, катта қарзга ботганида жазмани томонидан туғиб берилган ўғлини, уни боқа олмагани туфайли бегона оилага асраб олишга бермоқчи бўлган. Бироқ аёл бу таклифни рад этди. 

2016 йилнинг октябрида қонуний хотини қарзларни қайтариб бериш бўйича кўплаб талаблардан сўнг ўз жонига қасд қилишга ҳаракат қилди. Шунда эркак интернет орқали иккинчи ўғлини 6,5 минг долларга сотиб юборди. У маблағнинг 3,4 минг долларини рафиқасига қарзларни тўлаши учун берган бўлса, қолган пулларни ўзида олиб қолди.

Кейинчалик полиция сотиб юборилган болани онаси қайтариб берди, Чэнь эса болани сотиш бўйича айбланиб, суд олдида жавоб берди. Унинг маълум қилишича, қонуний рафиқаси томонидан дунёга келтирилган ўғлини кўпроқ яхши кўрган экан. Эркакка қандай жазо тайинлангани номаълум.