Измирдаги бошланғич мактаб ўқувчилари "Фрот қалқони" операциясида иштирок этаётган турк аскарларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга мактуб ёзишди. Бу ҳақида DailySabah нашрида хабар берилди

Охирги ойда Osmangazi бошланғич мактаби ўқувчилари ва муаллимлари аскарлар учун материаллар, шунингдек шеърлар, мактублар ва расмлар тўплашди. Шундан сўнг буларнинг барчаси Gaziantep аэропортига етказилган ҳамда Туркия шарафини ҳимоя қилаётган аскарларга жўнатилган. 

Мактаб муаллими Герчек Гюверчин мактублар кичик ўқувчиларнинг "катта қалблари"дан чиқариб ёзилганини айтди. 

Ал-Баб яқинида жанг қилаётган турк аскарлари Измирнинг бундай қўллаб-қувватлашидан жуда таъсирланишган, шу боис болаларга миннатдорчилик билдирилган жавоб мактубларини йўллашган. 

Аскарлардан бирининг мактубидан шундай дейилади: "Ал-Бабдан салом. Сизлардан кўпдан-кўп миннатдормиз. Сиз бизга маънавий куч бердингиз ва беҳад бахтиёр қилдингиз. Умид қиламанки, мамлакатимиз бундан-да хавфсиз, бахтли ва чиройли кунларни кўради. Сиз бизнинг мамлакатимиз келажагисиз".

Бундан ташқари, аскарлар ўқувчилардан олган егуликлар, кийим-кечаклар ва картиналар суратлари билан бўлишишган. 

Ўқувчилар аскарлардан жавоб хати келганидан хурсанд бўлишди ва ушбу хайрли ишни давом эттиришни ният қилишди.