Абу-Заби суди сешанба куни кимошди савдосида "1" рақамини сотиб олган кишини сохта чек беришда айблади. Бу ҳақида GulfNews нашри хабар берди. 

Айбланувчи сохта чек берганини тан олди. 

"Мен ўтган йилнинг ноябрь ойида Абу-Заби полициясининг бош штаби ва Амирлик томонидан ташкил этилган кимошди савдосида қатнашдим ҳамда "1" рақами хариди учун етарли маблағим йўқлигини билган ҳолатда сохта чек билан ҳисоблашдим", - деди у сўроқ пайтида. 

"Мен "1" автомобиль рақамини катта пулга - 31 миллион дирҳамдан ортиқроққа сотиб, кейин ҳисоблашмоқчи бўлдим", - дея қўшимча қилди у.