2017 йилнинг 8 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ал-Кувайт шаҳрида Кувайт Давлати Миллий мажлиси Раиси Марзуқ Али Муҳаммад ал-Ғаним билан учрашди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон-Кувайт муносабатларини чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари ҳамда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида таъкидланганидек, Миллий мажлисда фаолият олиб бораётган парламентлараро “Кувайт-Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни фаоллаштиришда кўмак бермоқда.

Учрашувда Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга доир бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.