«Бавария» сардори Филипп Лам жорий мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди.

Sport Bild хабарига кўра, 33 ёшли футболчи клуб раҳбарияти ва жамоадошларини бу ҳақида огоҳлантирган. 

Бундан ташқари, Лам мюнхенликлар жамоасида спорт директори лавозимида ишлаш бўйича таклифни рад қилган.

Лам билан «Бавария» ўртасидаги шартнома муддати 2017/18 йилги мавсум сўнгигача эди. Клубдагилар ушбу тажрибали футболчининг шартномасини охиригача ўтаб беришини истамоқда.

«Бавария» сафида Лам 1995 йилдан ўйнай бошлаган (ўсмирлар жамоасида), у 2002 йилда асосий жамоада дебют қилган.

У жамоа билан 8 марта Германия чемпиони, 7 марта мамлакат Кубоги соҳиби бўлган.

2013 йилда Лам «Бавария» билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан, 2014 йилда Германия терма жамоаси билан Жаҳон чемпионига айланган.