АҚШ марказий разведка бошқармаси раҳбари Майк Помпео Туркияга пайшанба, 9 февраль куни ташриф буюради. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар тарқатди.

Таъкидланишича, Помпео Туркия ҳукумати вакиллари билан кун тартибидаги долзарб масалалар, хусусан, PYD ва FЕТО мавзуларини муҳокама қилади.

Маълумот учун, АҚШ вице-президенти Майк Пенс марказий разведка бошқармаси янги директори Майк Помпеони 24 январь куни қасамёд қилдирган эди.