«Барселона» яримҳимоячиси Иван Ракитич Каталония пойтахтидаги ҳаёти тўғрисида гапириб берди. У интервью давомида жамоадоши Лионель Мессининг ҳаётига оид қизиқарли маълумотни айтиб ўтган.

«Барселонанинг диққатга сазовор баъзи жойларини чемпионлик парадида, автобуснинг иккинчи қаватидан кўрганман. Масалан, Лас Рамблас ёки Монжуик – у ерда ҳеч қачон бўлмаганман.

Қўшнилар билан қандай муносабатдаман? Улар билан менда муаммо бўлмаган», деган хорватиялик футболчи.

У шу ўринда Мессининг қўшнилар билан муаммони қандай ҳал қилгани ҳақида эслаган. Унинг айтишича, Месси Барселона атрофидаги Кастельдефельседан уй сотиб олганида, қўшнилар кўтарадиган шовқин-сурондан безовта бўлган. 

«У шовқин-сурон қилиб, доимо халақит берадиган қўшнига дуч келган. Якунда у қўшнисининг уйини сотиб олган ва хотиржам ҳаёт кечира бошлаган», дея Ракитичнинг сўзларини келтирган L’Equipe.