Февраль ойининг охирида Москва шаҳрида дунёдаги биринчи гаджет-ресторан очилади.

Gadget Studio Тверский кўчасида очилади. Муассасага келган меҳмонларга меню планшетларда тақдим этилади. Шунингдек мижозлар бепул Wi-Fi ва ҳар қандай гаджетга тўғри келувчи симсиз заряд қурилмалари билан таъминланади. 

Бундан ташқари, ресторан Apple янги маҳсулотлари ҳамда юқори технологияларга бағишланган бошқа тақдимотларини тўғридан-тўғри трансляция қилади.

Gadget Studio икки қаватли бўлади: биринчи қаватида - маърузалар ва коворинг зоналари, иккинчи қаватда эса - ресторан, бар.

"Хипстерлар, дизайнерлар ва бошқа шу кабилар учун ресторанлар бор, технология ихлосмандлари учун эса ҳануз ҳеч нима ўйлаб топилмаган. Мен янги айфон тақдимотини худди бошқалар футбол томоша қилгандек кўрмоқчиман: барда, тушунарли таржима билан", - дея изоҳ берди лойиҳа асосчиси Николай Турубар. 

Унинг сўзларига кўра, ресторан менюсида «Кўк ўлим экрани», «Цукерберг» ва «Диалап» каби коктейллар тортиқ этилади. 

Лойиҳа сайтида таъкидланишича, ресторан ривожида истаган киши иштирок этиши мумкин, бунинг учун муайян суммадаги пуллар сармоя қилинса бас. Минимал сармоя 30 минг рублни ташкил қилади. Gadget Studio яратувчилари лойиҳани амалга ошириш учун ҳозирча миллион доллардан зиёд пул сарфлашган. 

Келгусида Санкт-Петербург ва Қозонда ҳам шундай муассаса очиш  режалаштирилмоқда.