Курдистон ишчи партияси (КИП) Европада яшовчи курдларга ўлпон қўйган ва ўз душманларига қарши суиқасдлар уюштирган, деб айтилган Марказий разведка бошқармасининг 1980 йилларга тегишли ва АҚШнинг янги қонунчилиги талабларига кўра ошкор қилинган ҳужжатларида.   

МРБ маълумотларига кўра, КИП тузилмалари Ғарбий Европа давлатларида 80-йиллар бошида пайдо бўлган. 

МРБнинг 1986 йил декабрдаги дунёдаги террорчилик ташкилотлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботида КИП фаолиятининг батафсил таҳлили берилган. "КИП йўналишини ўзгартирмоқдами?" бўлимида 80-йилдаги тўнтарувдан кейин КИП ўз фаолиятини Сурияга қаратгани айтилган. 

Ҳисоботда айтилишича, КИП террорчилари Суриядан ташқари Европа ғарбида ташвиқот олиб боришни бошлашган ва бу ерда маҳаллий курдлар орасидан янги жангарилар ёллашган. 

Террорчилар, шунингдек, Ғарбий Европа давлатларини Туркия билан боғлиқ исталган объектларга ҳужум қилиш плацдарми сифатида қўллай бошлашган. 

Ҳисоботда Европада КИПнинг анча миқдорда тарафдорлари борлиги айтилган.

КИП унга қарши чиқувчи барча курдларни "сотқинлар, жосуслар, курд халқининг қотиллари ва душманлари" деб атаб, бундай одамларни курд халқи номидан ўлдиришга ҳуқуқлари борлигини таъкидлаган.  

КИП Туркиядаги давлат тузилмалари ва фуқароларига қуролланган ҳужумлар уюштиради. 

Таъкидланишича, Туркия вужудга келган вазиятни тартибга солиш йўлларини излашига қарамасдан, КИП ўтган йил июлидан қуролли ҳужумларни қайта бошлади.

Шу вақтдан бери Туркиянинг 500 фуқароси ва хавфсизлик кучларининг 800 ходими ҳалок бўлган. Туркия хавфсизлик кучларининг операциялари натижасида эса КИПнинг 8 минггача жангариси йўқ қилинган ёки ҳибсга олинган.    

АҚШ ва Европа Иттифоқи КИПни террорчилик ташкилотлари рўйхатига киритган.