Murad Buildings ҳар йили минглаб қушларни қишки “уй-жой” ва озуқа билан таъминлаб, жамоат жойлари, боғлар, мактаблар, болалар боғчалари ва бошқа шаҳар объектларида қушларни озиқлантиришга мўлжалланган уялар қуришда давом этмокда.

Январь ойининг ўзида пойтахтимиз бўйлаб қушлар учун 300та уя ўрнатиб берилди. Шунингдек, февраль давомида яна 200та шундай жой ўрнатиш режалаштирилган.

- Янги йил арафасида бувамларникида меҳмон бўлдим. Ховлига қарасам, юзга яқин мусича ва чумчуқлар ўтирганига гувоҳ бўлдим, - дейди Murad Buildings асосчиси Муродхон Назаров. – Кейин билсам, бувамлар ҳар тонг қушларга дон сепар эканлар. Қушлар эса уларнинг чиқишларини йиғилиб пойлаб ўтирар экан. Бундан жуда илҳомландим, кайфиятим кўтарилди. Бунинг устига, бувамларнинг айтишларича, бу жуда катта савоб экан. Ана шу кундан бошлаб бундай яхшиликни бутун юрт бўйлаб ёйишга қарор қилдим.

Бугунги кунда – бу қушлар ҳаётини қишки мавсумда шаҳар шароитида қўллаб-қувватлаб туришга йўналтирилган энг йирик экологик акциядир. Кушлар қишки мавсумда қийналмасликлари учун барча инлар доимий равишда озуқа билан таъминлаб турилади. 

Шаҳримиздаги қушлар ҳақида қайғуриш бўйича экологик акцияга 2015 йилда старт берилган. Ўшанда шаҳар бўйлаб қарийб 2000та уя ўрнатилганди.

Murad Buildings нафақат меҳр-муҳаббат билан уй барпо этади, балки савоб ишларни бажонудил ташкил этиб, улардан ҳақиқий завқ олади.

Реклама ҳуқуқи асосида.