«Рома» футбол клуби Италия чемпионатининг 23-тури доирасида «Фиорентина»ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Римдаги «Олимпико» стадионида кечган беллашув 4:0 ҳисобида ўз якунига етди.

Рим клуби сафида ҳужумчи Эдин Жеко дубль қайд этган бўлса, ҳимоячи Федерико Фасио ва хавбек Ража Найнгголан биттадан тўп киритди.

«Рома» 50 очко билан А Серия турнир жадвалининг иккинчи ўрнига кўтарилиб олди. «Фиорентина» (37) эса саккизинчи поғонада бормоқда.